«Арсенал» «Айнтрахт» ярим ҳимоячиси трансфери устида иш бошлади
«Айнтрахт»нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Жан Узун фаолиятини «Арсенал»да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда CaughtOffside хабар бермоқда.
Манбага кўра, «канонирлар» 20 ёшли футболчини трансфер қилиш имкониятини ўрганишни бошлаган. Бироқ туркиялик футболчининг ҳолатини «Астон Вилла», «Брайтон» ва «Эвертон» клублари ҳам кузатиб бормоқда. Таъкидланишича, Германия клуби ўз истеъдодли футболчиси учун тахминан 60 миллион евро талаб қилиши мумкин.
Узун жорий мавсумда барча мусобақалар доирасида 6 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
Футболчининг «Айнтрахт» билан амалдаги шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган

Фикрлар