“Арсенал” бир ўйинда тўртта футболчини кузатиб борди
“Арсенал” раҳбарияти Англия Премьер-лигаси ғолиблиги учун курашиш йўлида таркибни кучайтиришни режалаштирмоқда.
“Канонирлар”нинг скаутлари Бундеслигада “Лейпциг” ва “Байер” ўртасидаги учрашувни бевосита стадиондан томоша қилди. Англиялик мутахассислар леверкузенликларнинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган ўйинда ҳар икки жамоадан иккитадан футболчининг ўйинларини баҳолаган.
The Express нашрининг ёзишича, лондонликлар “Лейпциг”дан ярим ҳимоячи Хави Симонс ва ҳужумчи Лои Опендага қиўиқиш билдирмоқда.
“Тўпчилар” нишонида “Байер” вакилларидан Жереми Фримпонг ва ярим ҳимоячи Эксекиэл Паласиос ҳам турибди.
Фикрлар