"Арсенал"да катта йўқотиш
Лондонликлар энди қийналади
Лондоннинг "Арсенал" жамоаси ҳужумчиси Букайо Сака камида тўрт ҳафта майдонга туша олмайди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати орқали жамоа бош мураббийи Микель Артета маълум қилди.
Артетанинг айтишича, Сака "Бавария"га қарши Чемпионлар лигаси учрашуви бошидаёқ соннинг тўрт бошли мушагидан жароҳат олган. 21 октябрь куни бўлиб ўтган ушбу беллашув 2:2 ҳисобида якунланган.
Бу мавсумда Букайо Сака "Арсенал" таркибида 11 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва бир бор ҳамкасбларига голли пас йўллади.
Изоҳлар (0)