"Арсенал" клуби ҳимоячиси Эктор Бельерин ёзги трансферлар даврида жамоани тарк этиши мумкин.

Football Italia нашрининг хабар беришича, 25 ёшли испаниялик футболчи фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин. Унга "Интер" ва "Ювентус"дан қизиқишлар бор.

Бельерин жорий мавсум “Арсенал” сафида 16 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол ҳамда 2 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг “канонирлар” билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган, трансфер нархи эса 32 млн еврога баҳоланмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)