"Арсенал" футболчиси "Боруссия"га йўл олди
Лондоннинг «Арсенал» жамоасида ҳужумкор ярим ҳимоячи сифатида қайд этилган Итан Нванери яқин кунларда Дортмунднинг «Боруссия» клубига ўтади. Бу ҳақда футбол бозоридаги ишончли манбалардан бири Фабрицио Романо хабар берди.
Манба маълумотига кўра, «Боруссия» 19 ёшли футболчини ижара асосида қўлга киритиш бўйича «Арсенал» билан келишувга эришган. Нванерининг ўзи ҳам ушбу вариантга розилик билдиргани айтилмоқда.
Хабарда таъкидланишича, дортмундликлар «канонирлар» тарбияланувчисининг маошини тўлиқ ўз зиммасига олади.
Жорий мавсумда Нванери «Арсенал» таркибида бирор марта майдонга тушмаган. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2030 йил июн ойи охиригача мўлжалланган. Transfermarkt портали баҳосига кўра, ёш ярим ҳимоячининг бозор қиймати 35 миллион еврони ташкил этади.

Фикрлар