«Арсенал» футболчиси жароҳатининг такрорланишидан қандай сақланаётганини айтди
«Арсенал» ва Нидерландия терма жамоаси ҳимоячиси Юрриен Тимбер яқинда ўз соғлиғи ва янги жароҳатлардан қандай сақланаётгани ҳақида гапириб берди. Унинг айтишича, ҳар бир ҳаракатини ўйлаб қадам босишга мажбур қилади.
Тимбер ўтган мавсумда олган жароҳати туфайли «Арсенал» билан тўлиқ ёзги йиғинларда иштирок эта олмади. Шунга қарамай, у сентябрь ойига келиб сафга қайтди ва яна асосий таркиб учун курашни бошлади.
«Ҳар бир қадамимни пухта ўйлаб олишим керак, акс ҳолда муаммолар юзага келиши мумкин. Ҳар бир ўйинда майдонга тушишни, бирорта машғулотни ҳам ўтказиб юбормасликни истайман. Физиотерапевтлар менга доим маслаҳатлар бериб туришади, мен эса уларни жуда диққат билан эшитишим лозим», — дея Тимбернинг сўзларини келтиради TEAMtalk нашри.
Жорий мавсумда Юрриен Тимбер Англия премьер-лигасида икки ўйинда майдонга тушди. Шунингдек, у Нидерландия терма жамоаси сафида Миллатлар лигасининг сўнгги икки учрашувида ҳам иштирок этди.

Фикрлар