“Арсенал” футболчисини қўйиб юбормоқчи эмас

Лондоннинг “Арсенал” клуби ярим ҳимоячи Жек Уилшер билан ҳайрлашишни истамаяпти. The Sun нашрининг маълум қилишича “канонирлар” раҳбарияти 25 ёшли футболчига янги шартнома таклиф қилади.

Аммо, шартнома ҳақида тўлиқ маълумотлар ошкор этилмаяпти. Айтиш керакки, Уилширнинг амалдаги шартномаси 2018 йилга қадар имзоланган.

Эслатиб ўтамиз, Англия терма жамоаси аъзоси ушбу мавсум ижара асосида “Борнмут” клуби шарафини ҳимоя қилмоқда. У премьер-лиганинг 16та учрашувида иштирок этиб, 1та голга ассисентлик қилган

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!