"Арсенал" Германия терма жамоаси футболчисини нишонга олди
"Арсенал" Германия терма жамоаси ҳамда "Бавария" клуби шарафини ҳимоя қилиб келаётган футболчи Леон Горецкани ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда "Баyern Insider" нашри маълум қилди.
Манбада берилган маълумотга кўра, яқинда хавбек жорий мавсум тугагандан сўнг немис клубини тарк этиши маълум бўлганди. Бу вазиятдан эса "тўпчилар" фойдаланиб қолиб, футболчини текинга қўлга киритиш ҳақида ўйламоқда. Леоннинг ўзи ҳам ўйин услубини АПЛга мос келади деб таҳмин қиляпти.
Маълумот учун, 30 ёшли футболчи жорий мавсум мюнхенликлар сафида 28 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол киритишга эришди.
Фикрлар