"Арсенал" Гюндоганни "Барселона"дан "тортиб олмоқчи"

Каталониянинг “Барселона” клубига ўтишга яқин турган “Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Илкай Гюндоган Англия Премьер-лигасида қолиши мумкин.

Bild нашри хабарига кўра, ярим ҳимоячининг трансферига "Арсенал" қизиқиш билдирмоқда. Германиялик футболчининг трансфери ташаббускори "канонирлар" бош мураббийи Микель Артета ҳисобланади. Айтиш керакки, испаниялик мутахассис “Сити”да Гюндоган билан бирга фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, Илкай "Манчестер Сити"да 2016 йилнинг ёзидан буён тўп суриб келмоқда. 32 ёшли германиялик футболчининг “шаҳарликлар” билан тузган амалдаги меҳнат шартномаси жорий йил июнь ойи охирида тугайди.

Гюндоган жорий мавсум Премьер-лигада 30 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!