“Арсенал” ҳимоячиси қанча муддатга сафдан чиққани маълум бўлди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Арсенал” ҳимоячиси Кристиан Москера қанча муддатга сафдан чиққани маълум бўлди. Бу ҳақда BCC нашри хабар бермоқда. 

Манба берган маълумотга кўра, испаниялик ҳимоячи кеча “Брентфорд”га қарши учрашувнинг 44-дақиқасида тўпиғидан жароҳат олиб, майдони тарк этган эди. Текширув натижалардан кўра, ҳимоячи бу жараҳотдан сўнг 6 ҳафта давомида жамоасига ёрдам бера олмайди.

Эслатиб ўтамиз, АПЛнинг 14-турида Артета шогирдлари “Брентфорд”ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Бу ғалабадан сўнг “Арсенал” 33 очко жамғарган холда, турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!