"Арсенал" ҳужумчисига нарх белгилади
"Арсенал" ёзда бир қатор трансферларни амалга ошириши туфайли айрим футболчилар клубни тарк этиши кутилмоқда. Улар орасида ўтган мавсумни "Реймс"да ижара асосида ўтказган Флориан Балогун ҳам бор.
Инсайдер Алан Никсон хабар беришича, Балогунниг трансферидан "канонирлар" 35 миллион фунт ишлаб олишни режа қилган. Унга "Лейпциг", "Милан" ва "Кристал Пэлас" каби жамоалар қизиқиш билдирмоқда. АҚШлик футболчининг ўзи ҳам кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишни истайди.
Таъкидлаш жоиз, якунига етган мавсумда Болагун "Реймс" таркибида 39 та ўйинда майдонга тушиб, 25 та голда иштирок этди.
Фикрлар