"Арсенал" ҳужумчисини сотишга тайёр

"Арсенал"нинг "Реймс"да ижара асосида тўп тепаётган футболчиси Фоларин Балогун ёзда ўз жамоасига қайтиши керак. Аммо у таркибнинг асосий ҳужумчиси бўлишни истамоқда. Захирада кўп ўтиришни хоҳламаётган инглиз фаолиятини бошқа клубда давом эттириши ҳам мумкин.

"Metro" нашри хабар беришича, "Арсенал" ёзги трансферлар ойнасида йирик трансферларни амалга оширади. Шу сабабли, Балогунни мўмайгина пулга сотиб юбориши мумкин. Унга "Лейпциг" ва "Милан" каби жамоалардан таклифлар тушмоқда. 

Балогун Франция чемпионатида ўзини жуда яхши ҳис қилмоқда. У "Реймс" таркибида ушбу мавсум 32 та ўйинда майдонга тушиб, 19 та гол уришга муваффақ бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!