"Арсенал" Мартинелли ўрнига бошқа ҳужумчи топиб қўйди
«Марсель» жамоасида тўп суриб келаётган вингер Игор Пайшао Лондоннинг «Арсенал» клуби диққат марказига тушди.
Маълумотларга кўра, «канонирлар» яқин вақт ичида Габриэл Мартинеллини «Ал-Ҳилол» клубига сотиш арафасида турибди. Шу боис лондонликлар унинг ўрнини босадиган бир қатор номзодларни кўриб чиқмоқда.
Arsenal Radar нашри LePetitOM манбасига таяниб хабар беришича, Пайшао «Арсенал» учун бозордаги эҳтимолий вариантлардан бири сифатида кўрилмоқда. Transfermarkt портали 26 ёшли «Марсель» футболчисини 35 миллион евро атрофида баҳоламоқда.
Игор Пайшаонинг «Марсель» билан тузган шартномаси 2030 йилгача амал қилади. У франциялик клуб сафида барча мусобақалар доирасида жами 43 ўйин ўтказиб, 12 та гол урган ва 8 та голли пас муаллифи бўлган.

Фикрлар