"Арсенал" ўз сафини испаниялик футболчи билан тўлдирмоқчи

CHERY AUTO

Испаниянинг "Жирона" клуби қанот ҳимоячиси Арнау Мартинес Англия Премьер-лигасининг топ-клубларидан бирига кўчиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда Footmercato журналистлари хабар бермоқда.

Tecno

Манбага кўра, футболчининг трансферига Лондоннинг "Арсенал" клуби қизиқиш билдирмоқда. "Канонирлар" раҳбарияти футболчининг трансфери учун саккиз миллион евро ва яна икки миллион бонус тўловларини таклиф қилмоқда.

Ўтган мавсумда 22 ёшли ҳимоячи 39 та ўйинда қатнашиб, 3 та гол ва 3 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Унинг амалдаги меҳнат шартномаси 2027 йил июнь ойи охиригача мўлжалланган. Арнаунинг трансфер нархи ўн миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!