"Арсенал" португалиялик тўпурарни ўз сафида кўрмоқчи

Лондоннинг "Арсенал" клуби "Вулверхэмптон" форварди Диогу Жотанинг хизматларига жиддий қизиқиш билдира бошлади.

Daily Mail нашри тарқатган хабарга кўра, “канонирлар” 23 ёшли португалиялик тўпурарни мавсумлар оралиғида қўлга киритишмоқчи.

Маълумот учун, Жота жорий мавсум “Вулверхэмптон” сафида 37 та ўйинда майдонга тушди ва 15 та гол ҳамда 2 та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган. Трансфер нархи эса 35 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!