“Арсенал” рекордчи юлдузни кетказиб юборди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Лондоннинг “Арсенал” клуби ярим ҳимоячи Итан Нванерининг Дортмунднинг “Боруссия” клубига ижарага ўтганини маълум қилди. Бу ҳақда “канонирлар” матбуот хизмати хабар берди.

- Биз Итанга Дортмунднинг “Боруссия”сидаги фойдали фаолияти давомида муваффақият тилаймиз ва унинг фаолияти давомини катта қизиқиш билан кутамиз, - дейилади клуб хабарида.

“Арсенал”нинг 19 ёшли тарбияланувчиси клуб билан биринчи профессионал шартномасини 2024 йил март ойида, 17 ёшга тўлганида имзолаган.

У 15 ёш 181 кунлигида Англия Премьер-лигаси тарихида майдонга тушган энг ёш футболчига, шунингдек, “Арсенал” тарихида ҳар қандай мусобақада ўйнаган энг ёш ўйинчига айланган.

Ўтган мавсумнинг ярмини Итан “Марсель”да ижара асосида ўтказди. У Франция клуби сафида барча мусобақаларда 11 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатма амалга оширди.

«Арсенал» сафида эса футболчи 2025/2026 йилги мавсумда 12 та учрашувда иштирок этиб, 1 та гол урган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!