"Арсенал" сафарда ғалаба қозониш эвазига 2 поғона юқорилади
Англия Премьер-лигаси 34-туридан ўрин олган "Ньюкасл" - "Арсенал" учрашуви ўз ниҳоясига етди. Унда меҳмонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
"Канонирлар" сафида голларга Моҳаммед Эл-Нени ҳамда Пьер-Эмерик Обамеянг муаллифлик қилди.
Шундай қилиб, муҳим ғалабани тантана қилган лондонликлар очколари сонини 49 тага етказиб олган ҳолда, 9-ўринга кўтарилиб олди. "Ньюкасл" 36 очко билан 17-поғонани банд этиб турибди.
{game}3411685{/game}
{online}3411685{/online}



Фикрлар