“Арсенал” Санчес ўрнига Ройсни олиб келмоқчи

Лондоннинг “Арсенал” клуби ўзининг чилилик ҳужумчиси Алексис Санчес билан снги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда. Mirror наширинг хабар бершича, Санчес “тўпчилар”дан ҳафтасига 230 минг евро маош талаб қилмоқда. Айни дамда унинг маоши ҳафтасига 150 минг еврони ташкил этади.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича, “Арсенал” бор эътиборини “Боруссия Д” форварди Марко Ройсга қаратмоқчи. Боиси, агар Санчес лондонликлар билан янги шартнома имзолашдан бош тортса, унинг ўрини катта эҳтимол билан германиялик ҳужумчи эгаллаши кутилмоқда. Таъкидлаш керакки, Transfermarkt.de Ройсни 40 миллион еврога баҳолаган.

Маълумот учун, Санчеснинг амалдаги шартномаси яна 18 ойдан сўнг ўз ниҳоясига етади. Миш-мишларга қараганда Хосеп Гвардиола чилилик собиқ шогирдини “Манчестер Сити”га олиб ўтмоқчи. Хабарингиз бор, Санчес ва Гвардиола ўз вақтида “Барселона”да бирга фаолият юритишган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!