“Арсенал” ва “Барса” бир ўйинчини талашяпти
Дортмунднинг “Боруссия” клуби ярим ҳимоячиси Юлиан Брандт фаолиятини янада қудратли бўлган клубларда давом эттириш имкониятига эга бўлди.
Лондоннинг “Арсенал” ва Каталониянинг “Барселона” клублари немис футболчисини ёзда эркин агент мақомига эга бўлганидан кейин ўз сафига қўшиб олиш мақсадида унинг атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда.
Бу ҳақда Sky Sport Germany нашри хабар берди.
“Боруссия”даги етти йиллик фаолиятидан кейин Брандтнинг ўзи ҳам фаолиятидаги кейинги қадамни ташлашни режалаштирмоқда.
У Испания, Италия ва Буюк Британияни фаолиятини давом эттириш учун эҳтимолий йўналишлар сифатида кўриб чиқмоқда.
Ҳозирча клублар билан аниқ музокаралар олиб борилмаяпти.
Шунингдек, қишки трансфер ойнаси вақтида Брандт Англия Премьер-лигаси клубларидан иккита таклиф олгани таъкидланганди. Бироқ у мавсумни “Боруссия” сафида якунлашни истагани сабабли бу таклифларни рад этган.
Жорий мавсумда Брандт барча мусобақаларда 32 та ўйинда иштирок этди. У 10 та гол урди ва учта голли узатмани амалга оширди.
Transfermarkt маълумотига кўра, ярим ҳимоячининг қиймати 20 миллион еврони ташкил қилади.
Фикрлар