"Арсенал" ва "Челси" "Манчестер Юнайтед" нишонидаги ҳужумчини илиб кетмоқчи

TIGGO 2 PRO

"Арсенал" ва "Челси" клублари Виктор Осимхен трансферини муҳокама қилиш учун унинг агентлари билан учрашув режалаштирмоқда. Бу ҳақда "Caughtoffside" нашри хабар бермоқда.
 
Лондонликлар ёзги трансфер ойнасида ҳужум чизиғини кучайтириш ниятида ва "Наполи" ҳужумчиси Осимхен асосий номзодлардан бири сифатида кўриб чиқилмоқда. 
 
Манбага кўра, "аристократлар" ҳам, "тўпчилар" ҳам Виктор трансфери борасида дастлабки музокараларни ўтказишни ўйламоқда. Бундан ташқари, Рубен Аморим бошчилигидаги "Манчестер Юнайтед" ҳам футболчи учун етакчи клублардан бири ҳисобланади. Маълумотларга кўра, Франциянинг ПСЖ клуби ҳам нигериялик форвард учун курашмоқчи. 
 
Маълумот ўрнида, 26 ёшли ҳужумчи жорий мавсум "Галатасарай" жамоасида 28 та учрашувда майдонга тушиб, 22 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!