"Арсенал" ва "Манчестер Сити" катта маош олаётган футболчи талашяпти

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

ПСЖ таркибида ҳаракат қилаётган марказий ҳимоячи Вильян Пачо хизматларига икки инглиз гранди жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Bolavip нашри хабар тарқатди.

Манбага кўра, «Арсенал» ва «Манчестер Сити» 24 ёшли Эквадор терма жамоаси аъзосини ўз сафига қўшиб олиш имкониятини ўрганмоқда. 

Пачо яқинда ПСЖ билан шартномасини узайтиргани, шунингдек, Париж клубида йиллик маоши 11 миллион евро атрофида экани қайд этилмоқда.

Шу боисдан, уни қўлга киритишни истаган Англия премер-лигаси етакчи клублари футболчини молиявий жиҳатдан жуда ҳам манфаатли таклиф билан қизиқтиришига тўғри келади. Молиявий имкониятлари кенг «Манчестер Сити» учун бу катта муаммо эмаслиги айтилмоқда. «Арсенал» учун эса вазият анча мураккаб, чунки «канонирлар» одатда бундай юқори маош таклиф қилмайди.

Жорий мавсумда Пачо барча мусобақалар доирасида олти ўйинда майдонга тушди, аммо ҳалигача гол ёки голли пас билан ажралиб турмади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!