«Арсенал» ва «Манчестер Юнайтед» 65 млн еврога баҳоланган ҳужумчини сотиб олмоқчи
«Борнмут» жамоасида тўп сураётган бразилиялик ҳужумчи Эванилсонга Англия премьер-лигасининг икки етакчи клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда.
27 ёшли форвардни ўз сафига қўшиб олиш ниятида «Арсенал» ва «Манчестер Юнайтед» клублари бор. Иккала жамоа ҳам футболчи бўйича расмий маълумот сўраб, «Борнмут» билан алоқага чиққан.
Шу билан бирга, «Борнмут» ҳозирча Эванилсонни сотиш тарафдори эмаслиги таъкидланмоқда. Клуб раҳбарияти унга камида 65 миллион евро баҳo қўймоқчи. Қиёс учун, Transfermarkt порталида ҳужумчининг бозор қиймати 35 миллион евро этиб кўрсатилган.
Жорий мавсумда Эванилсон Англия премьер-лигаси ва Европа лигасида жами тўққиз ўйинда майдонга тушди, уч бор гол урди ва тўртта голли узатма муаллифига айланди.

Фикрлар