«Арсенал» ва «Манчестер Юнайтед» бразилиялик футболчига даъвогар

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Борнмут» клуби ҳужумчиси Эванилсонга Англия Премьер-лигасининг етакчи жамоалари қизиқиш билдирмоқда.

Инсайдер Экрем Конур тарқатган маълумотга кўра, бразилиялик футболчига Лондоннинг «Арсенал» клуби ва «Манчестер Юнайтед» даъвогарлик қилмоқда. Ҳар икки жамоа қишки трансфер ойнасида ҳужум чизиғини кучайтиришни режалаштираётгани айтилмоқда ва «Борнмут» форварди эҳтимолий номзодлар рўйхатига киритилган.

Эванилсон «Борнмут» сафида 75 ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол урган ва 11 та голли пас берган. Transfermarkt портали мутахассислари баҳосига кўра, 26 ёшли футболчининг бозор қиймати 35 миллион евро атрофида. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!