“Арсенал” яна бир катта трансферни амалга ошириши мумкин
Лондоннинг “Арсенал” клуби Леверкузеннинг “Байер” клуби ҳужумчиси Мусса Диаби учун 60 миллион фунт стерлинг таклиф қилишга тайёр. Бу ҳақда “Football Insider” хабар бермоқда.
"Канонирлар" бош мураббийи Микель Артета Диабини ёзги трансфер ойнаси якунига қадар жамоага қўшиб олишни истамоқда. Испаниялик мутахассиснинг фикрича, 22 ёшли франциялик футболчи орқали клубнинг олд чизиғи янада кучайади. Клуб хўжайини Стэн Кронке аллақачон бу трансферга яшил чироқ ёққан.
Ҳужумчига “Арсенал”дан ташқари “Манчестер Юнайтед”, “Ньюкасл” ва “Рома” клублари қизиқиш билдирганди. Июль ойида Диаби 2022/23 йилги мавсум ҳам "Байер"да қолишга қарор қилганини эълон қилди.
Фикрлар