"Арсенал" янги рекорд ўрнатди

Лондоннинг "Арсенал" жамоаси кеча Чемпионлар Лигаси доирасида ўзининг еттинчи учрашувини ўтказиб, "Интер"ни 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Ушбу ғалаба "тўпчилар" учун ЕЧЛда кетма-кет еттинчиси бўлди ба бу клуб тарихидаги энг яхши натижага айланди. Илгари "канонирлар" Евро кубогларда кетма-кет етти марта ғалаба қозонмаган. Таъкидлаш жоизки, лондонликларнинг бу турнирда ўз дарвозасида 2 марта гол олиб чиқди ва 20 та гол уришга эришди.

Эслатиб ўтамиз, Артета шогирдлар ЧЛда 100 фоизлик натижа кўрсатиб, 21 очко билан турнир жадвалида пешқадамилик қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!