"Арсенал" янги ярим ҳимоячи бўйича музокара бошлади
Лондоннинг "Арсенал" клуби "Ньюкасл" ярим ҳимоячиси Бруно Гимараешни ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда инсайдер журналист Гэрри Якоб хабар берди.
Бразилиялик футболчининг амалдаги шартномаси яна икки мавсумга мўлжалланган. Transfermarkt портали Гимараешнинг трансфер қийматини 70 миллион евро атрофида баҳоламоқда.
Бруно Гимараеш Англия премьер-лигасида жами 153 ўйин ўтказган. У шу вақт ичида 30 та гол урган ва 26 та голли узатма муаллифига айланган.

Фикрлар