"Арсенал" заиф нуқталарни тўлдириш учун "Милан" футболчисини нишонга олган

"Арсенал" клуби "Милан" ҳимоячиси Фикайо Томорини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда "Football Transfers" нашри хабар берди. 

Маълум бўлишича, футболчига бош мураббий Микель Артетанинг шахсан ўзи кузатиб боряпти. Томорига лондонликлардан ташқари Мюнхеннинг "Бавария" клуби ҳам қизиқиш билдирмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Фикайо 2021 йилда "Челси"дан "Милан" сафига бориб қўшилганди. У ўтган мавсум "россонерилар"нинг чемпионлар лигасида ярим финалга қадар етиб боришида муҳим рол ўйнади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!