"Арсенал"да катта можаро бошланди! Футболчилар раҳбариятнинг қароридан норози

"Арсенал" клубида футболчилар ва раҳбарият ўртасида жиддий можаро келиб чиқди.

The Athletic нашри тарқатган хабарга қараганда, “канонирлар” раҳбарияти коронавирус пандемияси туфайли жамоанинг 55 нафар ходимини ишдан бўшатган. Футболчилар эса ушбу қарордан норози бўлмоқда.

Гап шундаки, “Арсенал” футболчилари апрель ойида ишчилар сонини қисқартирмаслик эвазига маошларининг камайишига рози бўлган эди.

Энди айрим футболчилар "Арсенал" раҳбарияти билан учрашиб, тежалган пулдан фойдаланиш бўйича изоҳ талаб қилмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!