“Арсенал”да катта ўзгариш бўлади

“Арсенал” раҳбарияти ёш ярим ҳимоячи Эмил Смит-Роуни ўз таркибида олиб қолиш мақсадида, унга шароитлари яхшиланган янги битим таклиф қилди. Футболчи ҳам Лондонда қолишга розилик берди.

Тез орада 20 ёшли плеймейкер “канонирлар” билан беш йиллик битимга имзо чекади.

Клуб раҳбарияти анча таниқли футболчилар – Виллиан, Маттео Гендузи, Гранита Жака ва Эктор Бельериндан тезроқ қутилишга қарор қилди.

Жамоа якунланган мавсумни муваффақиятсиз ўтказди ва узоқ йиллардан бери биринчи марта Еврокубокларда иштирок этиш ҳуқуқидан ажради.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!