"Арсенал"да учта вариант бор!
Лондоннинг "Арсенал" жамоаси майдон марказини кучайтирмоқчи. "Todofichajes" нашрининг хабар беришича, "канонирлар"нинг трансферлар рўйхатида учта ярим ҳимоячи бор.
Инглиз клуби Жошуа Киммих, Мартин Субименди ва Дуглас Луис номзодларини кўриб чиқмоқда. Улардан бири ёзги трансфер ойнасида Лондон жамоаси сафига қўшилишади. "Арсенал" Томас Партейнинг кетиши ортидан янги ярим ҳимоячи билан шартнома имзоламоқчи.
Англия Премьер-лигасининг 24-туридан сўнг Микель Артета шогирдлари 52 очко жамғарган ҳолда иккинчи ўринда бормоқда. Биринчи поғонани 54 очко билан “Ливерпуль” эгаллаб турибди.
Фикрлар