"Арсенал"да умид уйғонди

Лондоннинг “Арсенал” клуби бош мураббийи Микель Артета жамоасининг АПЛда топ-5 таликка кириш имкониятларини баҳолади.

“Агар шанба куни “Вест Хэм”ни ютсак, мақсадга яқинлашамиз. Буларнинг барчаси менинг хаёлимда холос, лекин икки ҳафта олдин булар шунчаки имконсиз туюларди.

Биз фақатгина олдинга интилишимиз ва 3 очко олишимиз керак. Шундагина бизда мавсумнинг сўнгги 3-4 ўйинида имконият бўлади”, - дейди Артета.

Маълумот учун, “Арсенал” 28 та турдан сўнг 10-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!