"Арсенал"дан кетадиган 4 нафар футболчи номи эълон қилинди

Лондоннинг "Арсенал" клуби шу ёзда амалдаги шартномаси якунланиши муносабати билан жамоани тарк этадиган 4 нафар футболчи номини эълон қилди.

Жумладан, бразилиялик ҳимоячи Давид Луизнинг лондонликлар билан шартномаси шу ой ўз ниҳоясига етади.

Бундан ташқари, дарвозабон Мэтью Райан ва ярим ҳимоячилар - Дани Себальос ҳамда Мартин Эдегор ижара муддати якунлангани боис, ўз жамоаларига қайтиб кетади.

"Арсенал" ортда қолган мавсум премьер-лигада 8-ўринни эгаллади. Шу тариқа, жамоа сўнгги 25 йилда илк бор еврокубокларда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга кирита олмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!