"Арсенал"га қарши баҳс олдидан "Бавария" учун нохуш хабар! Кейн жароҳат сабаб майдонни эрта тарк этди

TIGGO 2 PRO

"Бавария" клуби ва Англия терма жамоаси ҳужумчиси Харри Кейн "Дармштадт"га қарши баҳсда биттадан гол ва ассист муаллифи бўлди. Аммо у 82-дақиқада жароҳат сабаб захирага олинди. 

Ҳозирча унинг қанча муддатга сафдан чиққани номаълум. Тиббий хулосалар тез орада маълум қилинади. 

Маълумот ўрнида, "Бавария" 9 апрель куни тунги соат 00:00 да УЕФА чемпионлар лигаси доирасида "Арсенал"га қарши саф тортади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!