"Арсенал"га супер ҳимоячи келмоқда
Грандлар талашаётган Дайо Упамекано фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттиришга яқин турибди.
21 ёшли франциялик футболчи “Арсенал”да тўп суришни истамоқда. “Лейпциг”нинг ҳимоячи билан шартномаси бир йилдан сўнг якунланади. Германияликлар бу футболчини шартномани узайтиришга кўндиролмайди ва нима қилиб бўлса ҳам, ёзда уни трансфер қилиб, пул ишлаб олишга ҳаракат қилади.
Упамекано Бундеслига клубида 2017 йилдан бери тўп сурмоқда.
Фикрлар