"Арсенал"нинг асосий ҳужумчиси ким бўлиши маълум
Лондоннинг "Арсенал" клуби асосий ҳужумчиси ким бўлиши тахмин қилинмоқда.
"Арсенал" ҳужум чизиғида рақобат жиддий бўлиши кутилганди, бироқ форвардлар бирин-кетин жароҳат олди. Унинг устига Виктор Дёкереш гол уришда қийинчиликларга дуч келмоқда. "Daily mail"нашри берган хабарларга кўра, агар Кай Ҳаверц сафга қайтса жамоанинг асосий ҳужумчиси сифатида танланиши кутилмоқда. Айни вақтда Микель Мерино жамоанинг тўққизлик ҳужумчиси сифатида ўйнамоқда. Унинг асосий позицияси эса ярим ҳимоячи ҳисобланади.
Маълумот учун, "Тўпчилар" айни вақт АПЛнинг 15-туридан сўнг 33 очко билан турнир жадвалининг биринчи поғонасини банд этиб турибди.



Фикрлар