"Арсенал"нинг асосий ҳужумчиси учун мавсум муддатидан аввал якунланди

"Арсенал" клубининг бразилиялик ҳужумчиси Габриэл Мартинелли чап тиззасидан операция қилинди.

Клуб расмий сайтининг хабар беришича, 19 ёшли футболчи бу мавсум бошқа майдонга тушолмайди. Шифокорлар унинг соғайиши учун бир неча ҳафта муддат кетишини айтган.

Мартинелли жорий мавсум “Арсенал” сафида 26 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 10 та гол ҳамда 4 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси эса 2024 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!