"Арсенал"нинг собиқ дарвозабони коронавирус билан келишиб олиш керак деб ҳисоблайди

"Арсенал" клуби ва Германия терма жамоаси собиқ дарвозабони Йенс Леманн коронавирусдан ортиқча ташвишланишга ҳожат йўқ, деб ҳисоблайди.

“У билан келишиб олишимиз керак, деб ўйлайман. Карантин коронавирусга қарши дори ёки вакцина ихтиро қилиш умидида ўйлаб топилди. Ҳозирча бизда ҳеч нарса йўқ, лекин ҳаёт тўхтаб қолмаслиги ва биз яшашда давом этишимиз керак.

Футболчилар коронавирус билан курашишлари мумкин, агар уларнинг соғлигида жиддий муаммоси бўлмаса. Коронавирусни ҳеч қандай аломатларсиз ўтказган футболчилар жуда кўп. Ёшлар учун бу катта муаммо эмас, деб ўйлайман”, - дейди Леманн.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!