Артета “Арсенал”ни чемпион қиладиган идеал форвард топди, бироқ...
“Арсенал” бош мураббийи Микель Артета клуб раҳбариятидан “Брентфорд” ҳужумчиси Эйван Тоунини олиб келишни сўраяпти.
Испаниялик мутахассис Эйван Тоуни унга Англия Премьер-лигасида ғолиб чиқишга ёрдам беришига ишонмоқда.
Бироқ клуб раҳбарияти бош мураббийнинг бу илтимосини қондира олмаслиги айтилмоқда. Чунки “Брентфорд” хўжайинлари бир неча гранд клуб нишонида турган футболчини 100 миллион еврога баҳоламоқда.
Маълум бўлишича, “канонирлар” айни пайтда бу трансферни кўтара олмайди.
Эйван Тоуни ўтган мавсумда қиморга пул тиккани учун саккиз ойга дисквалификация қилинган эди. Тез кунларда у яна майдонга қайтишига рухсат берилади. Футболчининг ўзи омадини бошқа клубларда синаб кўриш ниятида.
Фикрлар