Артета: "Бир соврин билан тўхтаб қолмоқчи эмасмиз"
"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета ПСЖга қарши Чемпионлар лигаси финали олдидан жамоадаги босим ва мақсадлар ҳақида гапирди.
Ундан Премьер-лига чемпионлигидан кейин клубга бўлган босим камайган-камаймагани сўралди.
"Йўқ, аксинча, амбицияларимиз янада ошди. Бизда битта чемпионлик бор ва энди иккинчисини ҳам қўлга киритишни истаймиз. Ҳозир фақат шу ҳақда ўйлаяпмиз.
Янада катта мақсадларга эришиш ва кўпроқ совринлар учун мустаҳкам пойдевор яратиш керак.
Бу жамоа ғалаба қозонишга қодир. Чунки буни сўнгги мавсумларда ҳам, жорий мусобақада ҳам исботлади. Мен футболчиларимнинг ишончи комил бўлишини хоҳлайман — биз майдонга чиқамиз ва буни уддалаймиз", — деди Артета.

Фикрлар