Артета “дунёдаги энг зўр жамоани” яратишга бел боғлади
Англиянинг амалдаги чемпиони “Арсенал” бош мураббийи Микель Артета “дунёдаги энг яхши жамоа тузиш”ни хоҳлашини билдирди.
Ўтган мавсумда “Арсенал” 2004 йилдан бери илк бор Премьер-лигада ғолиб чиқди. Шунингдек, лондонликлар клуб тарихида иккинчи марта Чемпионлар лигаси финалида иштирок этди.
Энди Артета бу муваффақиятни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашни истамоқда. Унинг мақсади – “Арсенал”ни нафақат Премьер-лигада, балки бутун дунёда энг яхши клублардан бирига айлантириш.
- Албатта, бизнинг ўрта ва узоқ муддатли мақсадларимиз бор. Улар дунёдаги энг яхши клубни яратишдан иборат.
Менимча, биз бунга интилишимиз керак. Бунда ҳеч қандай шубҳа йўқ. Аммо бу мақсадга эришиш ва уни амалга ошириш эҳтимолини ошириш учун ҳар куни жуда кўп иш қилиш керак.
Шунингдек, одамларга, аввало, бизнинг ажойиб эгаларимизга жуда қаттиқ таяниш лозим. Менимча, улар клубни шу даражага олиб чиқиш учун етарлича мотивация ва амбицияга эга.
Бундан ташқари, ходимлар, футболчилар ва айниқса мухлислар билан яқин алоқа ўрнатиш керак. Атрофимизда тўғри муҳит ва тўғри экотизимни шакллантириш зарур. Бунда барча бир хил мақсад ва амбициялар билан яшаши ҳамда ҳар куни шу мақсад сари интилиши керак, - дея Артета сўзларини келтиради Sky Sports.

Фикрлар