Артета "Манчестер Сити"даги ёқтирган футболчисини "Арсенал"га олиб келмоқчи

"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета "Бавария" вингери Лерой Санени ўз жамоасида кўрмоқчи. Испаниялик мутахассис немис футболчисини "Манчестер Сити"да бирга ишлаган вақтлариданоқ яхши билади.

2019 йил охирида Артета Хосеп Гвардиоланинг мураббийлар штабини тарк этиб, “Арсенал”ни бошқарувига ўтди. Орадан олти ой ўтиб Сане ҳам "Сити"ни тарк кетди ва “Бавария” сафига бориб қўшилди. Маълумки, жорий мавсум якунида 28 ёшли футболчининг мюнхенликлар билан амалдаги шартномаси якунланади. 

Журналист Кристиан Фалькнинг ёзишича, Сане эркин агент сифатида Мюнхен клубини тарк этиши мумкин. “Канонирлар” эса уни қўлга киритиш учун асосий даъвогарлардан бири ҳисобланмоқда.  Артета Сане билан шартнома имзоланишида муҳим роль ўйнаши мумкин. Лондон клуби устози Леройнинг иқтидорига ишонади. Саненинг ўзи ҳам "Арсенал"га ўтиш вариантини жиддий кўриб чиқишга тайёр.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!