Артета “Реал” футболчисининг шов-шувли трансферига тайёрланяпти

“Арсенал” бош мураббийи Микель Артета ўз жамоасида “Реал” таянч ярим ҳимоячиси Орельен Тчуаменини кўрмоқчи.

Таниқли инсайдер Экрем Конур тарқатган маълумотга қараганда, “канонирлар” тез орада франциялик футболчи трансфери бўйича мадридликлар билан музокара бошлашга тайёрланмоқда.

23 ёшли Тчуамени “Қироллик клуби”да 2022 йилдан бери тўп тепмоқда. Мадидликлар истеъдодли ўйинчи билан 2028 йилнинг ярмигача давом этадиган шартнома тузиб қўйган.

Лондон клуби Мадрид вакилларини трансферга кўндириши анча қийин бўлиши таъкидланмоқда. Бироқ “Арсенал” мутасаддилари бир уриниб кўрмоқчи. Трансферни амалга ошириш учун 100 миллион евро атрофида харажат қилишга тўғри келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!