Артета тўртта трансферни амалга ошириб, “Арсенал”ни енгилмас жамоага айлантиради

Микель Артета “Арсенал”ни чемпионлик учун курашадиган жамоа даражасига кўтарди. Бироқ испаниялик мутахассис таркиб тўлиқ шаклланган ҳолга келиши учун яна тўртта позицияга ўйинчи кераклигини таъкидламоқда.

Журналист Мигел Дилэйнининг маълум қилишича, Микель Артетага янги ҳужумчи, майдон марказини ушлаб турадигани ярим ҳимоячи ва ҳар икки қанот ҳимоясига биттадан ўйинчи керак.

Шунга қарамай, клуб раҳбарияти бош мураббийга қишки трансферлар вақтининг унинг сўрови бўйича трансферлар амалга оширилишини кафолатлагани йўқ.

Ўтган мавсумнинг охирига келиб, пешқадамликни “Манчестер Сити”га бой берган “канонирлар” бу гал ҳам мусобақа жадвалида юқори ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!