Артетага керак бўлмаган футболчига "Милан" харидор бўлмоқда

  • 25 май, 2020, 10:22
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Милан" клуби мавсумлар оралиғида "Арсенал" ҳимоячиси Энсли Мэйтленд-Найлсни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда Daily Star нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

“Россонерилар” 22 ёшли футболчини Давиде Калабрияга муносиб рақобатчи бўла олади, деб ҳисобламоқда. Ўз навбатида "канонирлар" ҳам уни қўйиб юборишга тайёр. Сабаби, Мэйтленд-Найлс жамоа бош мураббийи Микель Артетанинг режаларига кирмайди.

Мэйтленд-Найлс жорий мавсум "Арсенал" сафида 24 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1 та гол ҳамда 2 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!