Артетага "Реал Сосьедад" футболчиси керак!

Лондоннинг "Арсенал" клуби бош мураббийи Микель Артета "Реал Сосьедад" ярим ҳимоячиси Микель Меринони жамоага олиб келмоқчи.

"Каннонирлар" бу ёзда янги ярим ҳимоячи қидирмоқдава улар Иманол Алгусиль қўл остида бир неча мавсум ўзини кўрсатган испаниялик ярим ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда. Испаниянинг "Sport" нашрига кўра, Артета шахсан ярим ҳимоячини "Арсенал" билан шартнома имзолашга ҳаракат қиляпти ва 28 ёшли футболчини режалари қаторига қўшиб қўйди.

Меринонинг "Реал Сосьедад" билан шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар тузилган ва "Арсенал" ярим ҳимоячини тахминан 25 миллион евро эвазига сотиб олишга ишонмоқда. Аммо Лондон клуби футболчи учун Ханси Флик қўл остида қайта тикланмоқчи бўлган "Барселона" билан қийин рақобатга дуч келишади.

Маълумот ўрнида, 2017/18 йилги мавсумни "Ньюкасл"да ўтказди ва у ерда Премьер лигада 24 ўйинда майдрнга тушди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!