Артур Бетербиев: "Авваллари бу жанг фақат орзу эди"

  • 12 сентябрь, 23:38
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

Собиқ мутлақ жаҳон чемпиони Артур Бетербиев мексикалик Саул “Канело” Альварес ва америкалик Теренc Кроуфорд жангига муносабат билдирди. 

Tecno

"Баъзида боксдаги воқеаларга қараб, ажойиб даврда яшаётганимизни тушунамиз. Яқин-яқинга қадар кўплаб жанглар имконсиздек туюларди. Яъни мен турли промоутерлар, телеканаллар, жой, вақт ва гонорар ҳақида гапиряпман. Бугун эса энг йирик номлар бир-бирига қарши рингга чиқмоқда. Бунда Турки Ал ашь-Шейхнинг ҳиссаси беқиёс. Унинг ташаббуслари туфайли профессионал бокс яна бутун дунё эътиборида. Томошабинлар ҳақиқий жангларни, интрига ва энг яхшиларнинг тўқнашувини кўришмоқда. 13 сентябрь куни "Канело" Альварес Теренc Кроуфорд билан рингга чиқади. Бу жанг илгари фақат орзу бўлиши мумкин эди!" - деди Бетербиев.

Эслатиб ўтамиз, ушбу тўқнашув 14 сентябрь куни Ўзбекистон вақти билан соат 09:00 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!