Асадхўжа Мўйдинхўжаев илк жангини ғалаба билан бошлади

Тошкентдаги "Ҳумо арена"да бокс бўйича эркаклар ўртасида жаҳон чемпионати давом этмоқда. 

Тошкент вақти билан 19:00да -67 кг вазн тоифасида Асадхўжа Мўйдинхўжаев япониялик Юто Вакитага қарши рингга кўтарилади.

Боксчилар рингга чиқиб келмоқда. Ҳамюртимиз кўк либосда, унинг рақиби қизил формада ҳаракат қилади.

Биринчи раундда ҳакамлар Асадхўжаевнинг устунлигини қайд этишди - 5:0.

Иккинчи раундда ҳакамлар бир овоздан Асадхўжаевнинг устунлигини қайд этишди - 5:0.

Учинчи раундда ҳам ҳакамлар ҳамюртимизнинг устунлигини қайд этишди - 5:0. Якуний ҳисоб ҳам 5:0. 

Асадхўжа Мўйдинхўжаев ушбу жаҳон чемпионатини ишончли ғалаба билан бошлади.

photo_2023-05-06_17-15-27

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!