Жаҳон футболидаги энг истеъдодли ўсмирлардан бири Жуд Беллингем катта эҳтимол билан фаолиятини кучлироқ жамоада давом эттиради.

"Marca" нашри маълумотларига кўра, "Боруссия"нинг англиялик ярим ҳимоячи борасидаги талаблари маълум бўлди. Унга кўра, Жудни сотиб олишни истаган харидор дортмундликлар ҳисоб рақамига 100 миллион еврони тўғридан тўғри, яна 25-50 миллион евро атрофидаги маблағни бонуслар кўринишида ўтказиб бериши лозим.

Аввалроқ, 19 ёшли плеймейкернинг ўта қиммат нархи туфайли "Ливерпуль" ҳамда "Реал" унинг учун курашдан чиқиши мумкинлиги айтилаётганди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!