
Ашраф Ҳакими Мбаппени рамзий жамоасига қўшмади
ПСЖ ҳимоячиси Ашраф Ҳакими ўз рамзий жамоасини тузди.
Марокашлик ҳимоячи Яссин Буну, ўзи, Серхио Рамос, Паоло Мальдини, Марсело, Зинедин Зидан, Роналдиньо, Лука Модрич, Лионель Месси, Криштиану Роналду ва Роналдони қўшиб, рамзий жамоасини тузди.
Шунингдек, футболчи энг яқин дўсти ҳисобланган Килиан Мбаппени таркибга қўшмади. Бу ҳолатни эса шундай изоҳлади:
"Килиан – зўр футболчи. У "Олтин тўп"ни ютиб олганида, асосий таркибга киради", – деб ҳазил қилди Ҳакими.
Фикрлар