“Asian Boxing” ва Ўзбекистон бокс федерацияси ўртасида ўзаро битим имзоланди

  • 26.01.2026 14:52
  • Javohir Malikov
  • 0
  • Бокс

"Asian Boxing” ташкилоти президенти Пичаи Чунхаважира ташриф буюргани ва мамлакатимизда илк бора ташкил этилаётган Осиё Олимпия кенгаши 46-Бош Ассамблеясида иштирок этиши борасида хабар берган эдик.

Жаноб Чунхаважира Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари, “Asian Boxing” ташкилоти вице-президенти Сакен  Полатов билан учрашди. Учрашув мобайнида “Asian Boxing” ва Ўзбекистон бокс федерацияси ўртасида ўзаро битим имзоланди.

Меморандумга кўра, Ўзбекистоннинг ҳар бир вилоятида алоҳида бокс мактабини танлаб олиб, замонавий ва самарали йўналишда иш олиб борилиши, хорижлик мураббийлар ва мутахассисларни жалб этишга кўмаклашиш, қолаверса спортчилар, ҳакамлар ва мутахассислар учун халқаро ўқув-машғулот йиғинларини ташкил қилиш борасида ҳамкорлик йўлга қўйилади.

Шунингдек яна бир қатор долзарб ва қилиниши керак бўлган вазифалар юзасидан келишиб олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!